Runtime (0.00342 seconds)
#1

Interpretation of ( Al-Baqarah 273 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ (Садақа ва хайру-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида касб қилишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нафақа қилган яхшиликларингизни, албатта, Аллоҳ билгувчидир. (Бу тоифадаги одамлар ўзларини Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга бағишлаган кишилардир, улар нафсларини жиҳод учун тутганлар, шу сабабдан касб қилишга ҳам имконлари йўқ. Айни чоқда, иффатлари, уятлари кучли бўлганидан ўзларининг ҳожатманд эканликларини яшириб юрадилар. Асл ҳолни билмаган одам уларни сиртларидан кўриб бой деб ўйлайди. Нафақани худди ана ўшаларга қилиш керак. Улар ўзлари асл ҳолларини беркитсалар, одамлардан хиралик билан тиланмасалар, қандай қилиб топамиз уларни? «Уларни сиймоларидан танийсан».) ] - Interpretation of ( Al-Baqarah 273 )

[ لِلْفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا يَسْتَطِيعُونَ ضَرْبًا فِي الْأَرْضِ يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنَ التَّعَفُّفِ تَعْرِفُهُمْ بِسِيمَاهُمْ لَا يَسْأَلُونَ النَّاسَ إِلْحَافًا وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ ] - البقرة 273

#2

Interpretation of ( At-Tawba 106 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz


[ وَآخَرُونَ مُرْجَوْنَ لِأَمْرِ اللَّهِ إِمَّا يُعَذِّبُهُمْ وَإِمَّا يَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ] - التوبة 106

#3

Interpretation of ( Yunus 92 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар. (Соғлик-саломатлик, куч-қувват, молу мулк, ҳукм, мансаб ва бошқа имкониятлар борида қиларини қилиб юрган ҳар қандай одам ҳам ўлимига кўзи етиб қолганида Худони эслайди. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Бу ҳақиқат ўша тоифадаги кишиларга уларнинг энг кўзга кўринган вакили Фиръавн мисолида тушунтирилмоқда. Жойингни эмас. Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий-ожиз бандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқ бўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди. «Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин». Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилган бўлсанг ҳам, аскарларинг шунча кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутула олмаганингни кўриб ибрат олсинлар. «Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар».) ] - Interpretation of ( Yunus 92 )

[ فَالْيَوْمَ نُنَجِّيكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنْ خَلْفَكَ آيَةً وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ عَنْ آيَاتِنَا لَغَافِلُونَ ] - يونس 92

#4

Interpretation of ( Fatir 32 ) in Uzbek by Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир. (Аллоҳ таоло Ўзининг боқий мўъжизаси бўлмиш ҳақ китоби–Қуръони Каримни Муҳаммаднинг (с. а. в.) умматига мерос қилиб берди. Бу иноятда шон-шараф ҳам, жуда улкан масъулият ҳам бор. Улар ўша шон-шарафга номуносиб ва зиммасидаги масъулиятни англаб етмаган осийлардир. Бу тоифадаги одамларнинг ёмонликлари яхшиликларидан кўп бўлган Улар ўзларига ишониб топширилган ҳақ китобга муносиб бўла олмай ўзларига ўзлари зулм қилганлардир. Уламоларимиз «ўртачалар»–фарз ва вожиб амалларни адо этадиган, ҳаромлардан узоқ бўлган, баъзи мустаҳабларни тарк этиб, баъзи макруҳларни қилган кишилардир, дейдилар. Улар барча фарз, вожиб ва суннат амалларни тўлиқ адо этадилар. Барча ҳаром, шубҳали ва макруҳ амаллардан узоқда бўладилар. Бунинг устига номига яхшилик бўлса, ҳаммадан ўзиб етиб борадилар.) ] - Interpretation of ( Fatir 32 )

[ ثُمَّ أَوْرَثْنَا الْكِتَابَ الَّذِينَ اصْطَفَيْنَا مِنْ عِبَادِنَا فَمِنْهُمْ ظَالِمٌ لِنَفْسِهِ وَمِنْهُمْ مُقْتَصِدٌ وَمِنْهُمْ سَابِقٌ بِالْخَيْرَاتِ بِإِذْنِ اللَّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَضْلُ الْكَبِيرُ ] - فاطر 32