الزمن (0,00364 ثانية)
#11

ترجمة ( آل عمران 55 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz


[ إِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ وَمُطَهِّرُكَ مِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا وَجَاعِلُ الَّذِينَ اتَّبَعُوكَ فَوْقَ الَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأَحْكُمُ بَيْنَكُمْ فِيمَا كُنْتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ ] - آل عمران 55

#14

ترجمة ( المائدة 64 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлиқдир», дедилар. Қўллари боғлсин уларнинг. Айтганлари учун лаънатга учрасинлар. Балки Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилар. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилар. Уларнинг орасига қиёмат кунигача душманлик ва ёмон кўришни солдик. Улар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ ўчирар. Улар ер юзида фасод қилиб юрарлар. Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас. (Ушбу ояти карима яҳудийларнинг Аллоҳ таолога нисбатан катта беодобликларидан бирини келтириш билан сўз бошланмоқда. Улар Аллоҳ таоло тўғрисида нотўғри тасаввурга бориб: «Аллоҳнинг қўли боғлиқдир» дедилар». Ҳамма айблардан холи бўлган Аллоҳ таолони бахил дея сифатлаш учун фақат яҳудий бўлиш керак. Фақат уларгина бундай даъво қилишга журъат этишлари мумкин. Аслида, бахиллик яҳудийларнинг ўзларига хос.) ] - ترجمة ( Al-Ma'idah 64 )

[ وَقَالَتِ الْيَهُودُ يَدُ اللَّهِ مَغْلُولَةٌ غُلَّتْ أَيْدِيهِمْ وَلُعِنُوا بِمَا قَالُوا بَلْ يَدَاهُ مَبْسُوطَتَانِ يُنْفِقُ كَيْفَ يَشَاءُ وَلَيَزِيدَنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ طُغْيَانًا وَكُفْرًا وَأَلْقَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ كُلَّمَا أَوْقَدُوا نَارًا لِلْحَرْبِ أَطْفَأَهَا اللَّهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ ] - المائدة 64

#15

ترجمة ( المائدة 14 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Ва «Биз насоролармиз» деганларнинг ҳам аҳдномасини олдик. Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Биз улар орасида адоват ва ёмон кўришни қиёмат кунигача қўзғатдик. Аллоҳ, албатта, уларга қилмишлари ҳақида хабар беради. ( Ийсо алайҳиссаломга биринчи эргашганлар Носиро номли қишлоқ аҳолиси экан. Шунинг учун ҳам уларга «насоролар», деб ном берилган. Бошқа бир талқинларга кўра, Ийсо алайҳиссалом: «Ким менга нусрат (ёрдам) беради?» деганларида, биз, деб чиққан эканлар. Шунинг учун «насоро» номини олганлар. Насороларнинг ўзаро адоватлари ҳаммага маълум ва машҳур. Католик протестант билан, православ моруний билан ёки бошқаси яна бири билан ҳамиша душман. Ҳар бир черков ўзини алоҳида динда деб ҳисоблайди ва бошқасини душман билиб, ёмон кўради. Уларнинг ўзаро олиб борган диний-мазҳабий урушлари оқибатида қонлар дарё бўлиб оққани тарихда машҳур.) ] - ترجمة ( Al-Ma'idah 14 )

[ وَمِنَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّا نَصَارَى أَخَذْنَا مِيثَاقَهُمْ فَنَسُوا حَظًّا مِمَّا ذُكِّرُوا بِهِ فَأَغْرَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَسَوْفَ يُنَبِّئُهُمُ اللَّهُ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ ] - المائدة 14

#16

ترجمة ( المائدة 69 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиъунлар ва насоролардан ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Ким бўлишидан қатъи назар–хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ Пайғамбаримиз (с. а. в) келишларидан олдин бутларга сиғинишни тарк этиб, ўз ҳолича, муайян бир динга эргашмасдан, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилган собиъунлар тоифаси бўлсин, хоҳ насроний динидагилар бўлсин–Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтириб, яхши амал қилиши керак. Ҳар диннинг муддати тугаб, уни бекор қилувчи дин келганда, янги динга ўтиш зарур. Муддати қиёмат кунигача тугамайдиган охирги ва мукаммал дин бўлмиш Ислом келганидан кейин ҳамма бунга ўтиши, Аллоҳга, Муҳаммадга (с. а. в.), Қуръонга ва иймон келтирилиши лозим бўлган яна бошқа нарсаларга иймон келтириши ҳамда яхши амаллар қилиши лозим.) ] - ترجمة ( Al-Ma'idah 69 )

[ إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَادُوا وَالصَّابِئُونَ وَالنَّصَارَى مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَعَمِلَ صَالِحًا فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ ] - المائدة 69