الزمن (0,00770 ثانية)
#71

ترجمة ( آل عمران 161 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келади. Сўнгра ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ олади. Уларга зулм қилинмас. (Биринчи марта мусулмонлар Бадр урушида ўлжа олдилар. Ўша ўлжа ҳақида мунофиқлар иғво тарқатишди. Бу иғволар орасида шундай ёлғон хабар ҳам бор эдики, у бўхтонга кўра, гўё Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўлжаларни ғалул сифатида, яъни, махфий равишда, беркитиб олганмишлар. Жумладан, Бадр урушида тушган ўлжадан бир тўп олтин йўқолганида ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни айблашди, у кишидан гумон қилишди. Уҳуд урушида эса, камончиларнинг жойларини ташлаб кетишларига ўлжа дарди сабаб бўлган эди. Ушбу оятда мазкур туҳматомуз шубҳа-гумонлар жуда кескинлик ила рад этилмоқда. Нафақат Муҳаммад алайҳиссалом, балки умуман барча Пайғамбарларга хиёнат буткул ёт хислат экани очиқ айтилмоқда:) ] - ترجمة ( Al Imran 161 )

[ وَمَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَنْ يَغُلَّ وَمَنْ يَغْلُلْ يَأْتِ بِمَا غَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ] - آل عمران 161

#74

ترجمة ( النساء 159 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Xеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур. (Уламоларимиз бу ояти кариманинг маъносида икки хил фикр айтганлар. Бунга оятдаги «ўлимидан олдин» ибораси сабаб бўлган. Баъзилари, бу ерда Ийсонинг ўлими назарда тутилган, десалар, баъзилари, аҳли китобнинг ўлими назарда тутилган дейдилар. Биринчи тоифанинг гапига биноан оятнинг маъноси бундай: Ийсо алайҳиссалом қиёмат яқинлашганда тушганларида аҳли китоблардан ҳеч ким қолмай, у киши ўлишларидан олдин у зотга иймон келтиради. Иккинчи тоифа олимларнинг тафсирларига кўра эса, ҳар бир аҳли китоб ўз ўлимидан олдин, албатта, Ийсо алайҳиссаломга иймон келтиради. Яъни, ҳар бир яҳудий ҳам ўз ўлимидан олдин, албатта, Ийсо алайҳиссаломга иймон келтиради. Аммо бу фойда бермайдиган иймон бўлади. Шунинг учун ҳам Ийсо алайҳиссалом «Қиёмат куни... улар (нинг) зиддига гувоҳ бўлур».) ] - ترجمة ( An-Nisa' 159 )

[ وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكُونُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا ] - النساء 159

#78

ترجمة ( التحريم 3 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Набий хотинларидан баъзисига сир гап айтган эди. Бас, у(сир)дан хабар берди ва Аллоҳ ишни у(Набий)га билдирди. У баъзисини билдирди ва баъзисини эсламади. Қачон (Набий) ул(аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у, буни сенга ким хабар қилди? деди. У, менга ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ хабар берди, деди. (Оятда Пайғамбар хотинларидан бири деб Ҳафса онамиз назарда тутиляптилар. «Сир гап» эса. Пайғамбар алайҳиссаломнинг у кишига «Морияга яқинлик қилмаслик ёки асал ичмаслик» ҳақида айтган гапларидир. Лекин Ҳафса онамиз сир гапни Оиша онамизга айтдилар. Аллоҳ Ҳафсанинг сирни фош этганини Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил фаришта орқали билдирди. «Пайғамбар алайҳиссалом Ҳафсага сирни Оишага фош қилинганини эслатганларида, у «Бу хабарни сизга ким етказди? деб сўрайди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ билдирди», деб жавоб берадилар.) Эй икки аёл! ] - ترجمة ( At-Tahrim 3 )

[ وَإِذْ أَسَرَّ النَّبِيُّ إِلَى بَعْضِ أَزْوَاجِهِ حَدِيثًا فَلَمَّا نَبَّأَتْ بِهِ وَأَظْهَرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ عَرَّفَ بَعْضَهُ وَأَعْرَضَ عَنْ بَعْضٍ فَلَمَّا نَبَّأَهَا بِهِ قَالَتْ مَنْ أَنْبَأَكَ هَذَا قَالَ نَبَّأَنِيَ الْعَلِيمُ الْخَبِيرُ ] - التحريم 3

#79

ترجمة ( المجادلة 12 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

#80

ترجمة ( الحديد 10 ) في Uzbek من طرف Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz


[ وَمَا لَكُمْ أَلَّا تُنْفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلِلَّهِ مِيرَاثُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَا يَسْتَوِي مِنْكُمْ مَنْ أَنْفَقَ مِنْ قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ أُولَئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِنَ الَّذِينَ أَنْفَقُوا مِنْ بَعْدُ وَقَاتَلُوا وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ] - الحديد 10