പ്രവര്‍ത്തനസമയം (0.00290 നിമിഷങ്ങള്‍)
#1

-ന്റെ വിശദീകരണം ( Al Imran 183 ) ഉള്ളില്‍ Uzbek എന്ന് Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ «Албатта, Аллоҳ биздан ўтда куядиган қурбонлик келтирмаган Пайғамбарга ишонмаслигимизга аҳд олган», дейдиганларга, сен: «Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ-ойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса билан келганлар. Агар ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?» деб айт. (Яъни, ҳозир Пайғамбар алайҳиссаломдан мўъжиза келтиришни сўрашяпти. Мўъжизани келтирсалар, у кишига иймон келтиришга ваъда қилмоқдалар. Лекин Қуръони Карим уларни ўзларининг бошидан ўтган воқеълик билан юзма-юз қўймоқда. Пайғамбарга (с. а. в.) хитоб этиб, уларга: «Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ-ойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса (яъни, мўъжизалар) билан келганлар. Агар (мўъжизани кўрсак, иймон келтирамиз деганингизда) ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?» деб айт». дейди.) ] - -ന്റെ വിശദീകരണം ( Al Imran 183 )

[ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ عَهِدَ إِلَيْنَا أَلَّا نُؤْمِنَ لِرَسُولٍ حَتَّى يَأْتِيَنَا بِقُرْبَانٍ تَأْكُلُهُ النَّارُ قُلْ قَدْ جَاءَكُمْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِي بِالْبَيِّنَاتِ وَبِالَّذِي قُلْتُمْ فَلِمَ قَتَلْتُمُوهُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ ] - آل عمران 183

#2

-ന്റെ വിശദീകരണം ( Al-Ma'idah 101 ) ഉള്ളില്‍ Uzbek എന്ന് Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади. Агар Қуръон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни авф қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва ҳалим зотдир. (Ҳамма нарсанинг меъёри ва чегараси бўлганидек, саволнинг ҳам чегараси ва услуби бор. Ислом воқеълик дини бўлганидан, маърифат учун бериладган саволлар ҳам воқеъликдан келиб келиб чиқиши, кишиларга манфаат жалб этиши лозим. Инсоннинг илмини оширмайдиган, маърифатига хизмат қилмайдиган, воқеъликда бўлмайдиган икир-чикирларни сўрайверишдан нима ва кимга фойда бор? Айниқса, Қуръон нозил этилиб турган пайтда. Чунки шариатнинг янгидан-янги ҳукмлари жорий этилиб турган пайтда ҳар хил саволлар берилаверса, қўшимча ҳукмлар тушиб, кўпчиликка жабр бўлиб қолиш эҳтимоли бордир.) ] - -ന്റെ വിശദീകരണം ( Al-Ma'idah 101 )

[ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ وَإِنْ تَسْأَلُوا عَنْهَا حِينَ يُنَزَّلُ الْقُرْآنُ تُبْدَ لَكُمْ عَفَا اللَّهُ عَنْهَا وَاللَّهُ غَفُورٌ حَلِيمٌ ] - المائدة 101