Çalışma zamanı (0,00318 saniye)
#1

Şunun açıklamasıdır: ( Hud 6 ) içinde Uzbek ile Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz


[ وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ ] - هود 6

#4

Şunun açıklamasıdır: ( Al-Hujurat 12 ) içinde Uzbek ile Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир. (Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур.) ] - Şunun açıklamasıdır: ( Al-Hujurat 12 )

[ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ ] - الحجرات 12

#5

Şunun açıklamasıdır: ( Al Imran 161 ) içinde Uzbek ile Muhammad Sodik Muhammad Yusuf - uz

[ Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келади. Сўнгра ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ олади. Уларга зулм қилинмас. (Биринчи марта мусулмонлар Бадр урушида ўлжа олдилар. Ўша ўлжа ҳақида мунофиқлар иғво тарқатишди. Бу иғволар орасида шундай ёлғон хабар ҳам бор эдики, у бўхтонга кўра, гўё Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўлжаларни ғалул сифатида, яъни, махфий равишда, беркитиб олганмишлар. Жумладан, Бадр урушида тушган ўлжадан бир тўп олтин йўқолганида ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни айблашди, у кишидан гумон қилишди. Уҳуд урушида эса, камончиларнинг жойларини ташлаб кетишларига ўлжа дарди сабаб бўлган эди. Ушбу оятда мазкур туҳматомуз шубҳа-гумонлар жуда кескинлик ила рад этилмоқда. Нафақат Муҳаммад алайҳиссалом, балки умуман барча Пайғамбарларга хиёнат буткул ёт хислат экани очиқ айтилмоқда:) ] - Şunun açıklamasıdır: ( Al Imran 161 )

[ وَمَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَنْ يَغُلَّ وَمَنْ يَغْلُلْ يَأْتِ بِمَا غَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ] - آل عمران 161